...
МЕНЮ
ONLINE TV

Азар “Челси”нинг янги шартномасини рад этди, у “Реал”га ўтишни истамоқда


17:24, 05.12.2017 Спорт
 3 351

Лондонликлар Азарни “Челси”даги энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришмоқчи, лекин...

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азарга янги шартнома таклиф этишни режалаштирган.
 
Бироқ футболчининг ўзи келаси йил Мадриднинг “Реал” клубига ўтишни истамоқда. Бу ҳақда “The Times” нашри хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, лондонликлар 26 ёшли футболчининг ҳафталик маошини 300 минг фунтга кўтариш билан бирга уни жамоада энг кўп маош оладиган футболга айлантиришмоқчи.
 
Аммо Эден Азар янги шартнома имзолаш бўйича шошилаётгани йўқ ва мавсум якунида агенти билан “Реал”га кўчиб ўтиш бўйича масалаларни кўриб чиқишни режалаштирган.
 
Шунингдек, Азар янги шартнома бўйича “Челси”нинг таклифини мавсум якунига қолдирган. Футболчи “Реал” жамоасидан таклиф бўлишини интизорлик билан кутмоқда.
 
Маълумот учун, Азарнинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар давом этади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Эден Азар Челси Шартнома 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!