Бу ҳақда ҳозиргача СМCИТИнинг smsiti.uz сайти расмий маълумот бермаган.
“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси директори лавозимида ишлаган Дониёр Қодиров Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот-институти (СМCИТИ) директори лавозимига тайинланди.
Унга янги ўринбосар этиб, шу вақтгача агентликда “Стандартлаштириш ва давлат назоратини мувофиқлаштириш” бошқармасида бошлиқ бўлиб ишлаган А.Муҳитдинов тайинланди.
Бу ҳақда ҳозиргача СМCИТИ нинг smsiti.uz сайти расмий маълумот бермаган.
“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасига эса, шу кунгача “Ахборот маълумот маркази” давлат корхонасининг директори бўлиб ишлаб келаётган Акбаржон Даминов директор этиб тайинланди.
Аввал СМCИТИ да директор ўринбосари бўлиб ишлаган Жавлон Каттахўжаев агентликнинг “Стандартлаштириш ва давлат назоратини мувофиқлаштириш” бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди.
“Ахборот маълумот маркази” ДК га эса, шу вақтгача ”Ўзбекаккредитация” ДК директори бўлиб ишлаган Шокир Алимов директори этиб тайинланди.
Булардан ташқари Б.Мўминов “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг ёрдамчиси этиб тайинланди.