...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Озодлик” журналисти Ўзбекистонда жамғарма ўринбосари бўлди


15:15, 13.09.2018 Жамият
 6 545

Мажлисда жамғарманинг Республика бошқаруви масъуллари, Васийлик Кенгаши аъзолари ва фаоллар иштирок этдилар.

“Озодлик” радиоканалида фаолият юритган ва “ОзодНазар” дастурини олиб борган журналист Шароф Убайдуллаев “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимини эгаллади.
 
Кеча, 12 сентябрь куни Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Васийлик Кенгаши раиси Азиз Абдуҳакимов, жамғарманинг Республика бошқаруви масъуллари, Васийлик Кенгаши аъзолари ва фаоллар иштирок этишган.
 
Мажлис кун тартибида “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раисининг ўринбосарини сайлаш масаласи кўриб чиқилиб, ушбу лавозимга журналист Шароф Убайдуллаев лойиқ кўрилган. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шароф Убайдуллаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар