...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекнаво” хонанда Лола Йўлдошева билан тушунтириш ишларини олиб бормоқчи


17:53, 08.07.2016 Шоу-бизнес
 13 968

Хонанданинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига дин мавзуда ёзиб қолдирган фикрларига “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси мутасаддилари расман изоҳ берди.

Кеча, 7 июль куни Тошкент шаҳридаги Миллий матбуот марказида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан хонанда ва созандалар, санъатшунослар ва ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Яратилаётган қўшиқларнинг маънавий-аҳлоқий аҳамияти ҳамда Концерт-томоша тадбирлари сифатини янада ошириш, фонограммасиз концерт тадбирларини ташкиллаштириш борасида олиб борилаётган устувор вазифалар мавзуси ўтказилган матбуот анжуманида “Qalampir.uz” мухбири иштирок этиб, “Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўлдошеванинг нафақат ижтимоий тармоқлар, балки қатор ОАВларда шов-шувларга сабаб бўлган дин борасидаги мулоҳазалари юзасидан “Ўзбекнаво”нинг фикри билан қизиқди.
 
“Qalampir.uz” мухбирининг “Сўнгги йилларда хонандаларимиз фаолиятлари четда қолиб, ҳаётидаги воқеалар билан одамлар тилига тушмоқда. Хонанда Лола Йўлдошеванинг ижтимоий тармоқларга дин мавзусида ёзиб қолдирган фикрлари одамлар орасида катта баҳс-мунозаралар сабаб бўлмоқда. Дин ва виждон эркинлиги ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конститутициясида қонун йўли билан ҳимояланган. Бироқ, хонанда ўзининг диний қарашларини омма билан бўлишиб, сиз ҳам ўзингизда синаб кўринг дейишга ҳақлими? У бир вақтнинг ўзида ҳам хонанда, ҳам тарғиботчи... “Ўзбекнаво”нинг Лола Йўлдошевага муносабати қандай?”, деган саволига бирлашма Бош директори ўринбосари Муроджон Мажидов қуйидагича жавоб берди:
 
“Лола Йўлдошевани бирлашмага чақириб, у билан тушунтириш ишларини олиб борамиз, албатта. Шунинг билан бизнинг ваколатимиз тугайди. Бундан аввал, жамоатчилик фикридан келиб чиққан ҳолда унга “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан берилган лицензия муддатидан аввал тўхтатилган эди. У тарбияга чақирилгандан кейин яна лицензияси қайтариб берилди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, лицензия хонанданинг тирикчилик воситаси.
 
Хонанданинг номақбул клип ва қўшиқларига келсак, уларни радио ва ТВлар тақдим этмаса, олам гулистон. Минг афсуски, бугун қандай клип олса, ТВлар рад этмай намойиш этяпти”.
 
Эслатиб ўтамиз, “Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўлдошева Лайлат-ул қадр кечасидаги ибодатларни назарда тутган ҳолда шундай сўзларни ёзиб қолдирган эди.
 
“Сизлар тез-тез изоҳларимда қайси динга эътиқод қилишимни сўрайсиз. Тўғрисини айтганда, менинг юрагим ишонч ва эътиқод билан тўла. Мен рўза тутмайман, лекин ҳар куни, баъзида кунда бир неча бор Яратганга шукроналар айтаман. Болаларим “Худо ким”, деб сўрашганида, “Худо – бу ҳақиқат ва у бизнинг юрагимизда яшайди”, деб жавоб бераман. Уни бутун юрагимиз билан ҳис этишимизга ишончим комил. Мен учун эътиқод ва дин – бутунлай бошқа-бошқа тушунчалардир.
 
Агар сиз мендан “Дининг нима?”, деб яна сўрасангиз, жавобим шуки – муҳаббат! Барчангизга бўлган муҳаббатим чексиз эканини айтаман ва дуоларингиз ижобат бўлишини, ниятларингиз амалга ошишини жуда ҳам хоҳлайман. Келинглар, ёнимиздаги инсон қайси дин иҳлосманди бўлишига қарамай, биз шафқатли, меҳрли ва сахий бўлишга ҳаракат қилайлик.
 
Кеча дўстларим, яқинларим ва қариндошларим туни билан дуо ўқиб, ният қилишди... Улар билан бирга мен ҳам ухлай олмадим.

...Худога ишонишни муқаддас китобларни ўқиб исботлаш, ўрганиш мумкин эмас. Мен буни фақат бошдан кечириш, юрак-юракдан ҳис этишгина мумкинлигига аминман. Дин менинг назаримда, одамларни назорат қилиш воситаси. Аслида инсонни бошқариб бўлмайди.

Инсонларнинг маънавиятини уларнинг ташқи кўринишидан, жума ва якшанба кунлари масжид ва черковга боришларидан ажратиб бўлмайди”.

Теглар:Лола Йўлдошева Ўзбекнаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

sherdor
15:50 10.07.2016

Hammasi gap. Litsenziyasini oladi. Lola tanka suradi. Yana qaytarib beradi. Hullas tan bilishchilik. Safsataga ishonma.yman


Uktambek
07:01 10.07.2016

"Узбекнаво"ни узини таркатиб юбориш керак,Хеч кайси хонанда бу ташкилотни менсимайди,Кулидан хеч нарса келмайдиган обруси йук ташкилот,Хонанда ва артистлар бу ташкилотдан куркиш урнига "Узбекнаво" улардан куркади.


Uktambek
21:02 09.07.2016

Бу Лола дегани жонга тегди,агар халкидан ва мухлисларидан кечирим сурамаса уни лицензиясини УМРБОД олиб куйиш керак.Шундай килинса бу бойвачча ойимчага ухшаган бошка хонандаларга хам сабок буларди.


Tillo
18:12 09.07.2016

Lolaga omad ganimlaega sabr


Мохира
10:22 09.07.2016

Рашидни фикрларига қўшиламан. Лола Йўлдошевани мақсади нима? Ярим-яланғоч, концертларда ва клипларда чиқишларини танқид қилинса, уни баттар кучайтирди. "Инсонларнинг маънавиятини уларнинг ташқи кўринишидан " ажратиб бўлмайди деб ёзган Лола. Инсоннинг ички дунёси унинг ташқи кўринишида намоён бўлади. Қаранг, дин тўғрисида Лолани билимсизлигини, мен динсизман деб ёшларни йўлдан урмоқчими? Маънавият маркази олиб бораётган ишларни чиппакка чиқармоқчими у? Камолатчилар билан Самарқандга борганида кийган кийими билан нима демоқчи эди? Хонандалар тарғиботчи бўлишади, ахир ёшлар улардан ўрганишадику. Лола дин хақида тўлиқ ва тўғри маълумотларга эга бўлмасдан фарзандларига нимани ўргатади??? Фарзандларини маънавияти кемтик бўлиши аниқ. "Ўзбекнаво" га ТАКЛИФ қилган бўлардим: маънавият асослари, дин тарихи, диншунослик, ислом дини, ўзбек тили ва адабиёти фанларини қамраб олган 1-2 ойлик ўқув курсларини ташкил қилиб, барча хонандаларни САВОДларини чиқариш керак !!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!