...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг 12 митти аҳоли пунктлари билан танишинг


16:54, 08.07.2016 Бу қизиқ
 6 077

Дунёда шундай жойлар ҳам борки, бу ерлар шаҳар шовқинларидан анча олисда ва ажойиб табиати, ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Дунё бўйлаб аҳоли яшайдиган турли хил ҳудудлар мавжуд. Кимдир шаҳарда яшаса, яна кимдир қишлоқларда истиқомат қилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига қарганда, дунё бўйлаб 3.9 миллиарддан ортиқ одам шаҳарларда яшайди. 2050 йилга бориб, бу рақам 2.5 миллиардга етиши мумкин.
 
Сайёрамизда шунақа жойлар борки, у ерда шаҳарларнинг тезкор ҳаётидан асар ҳам йўқ. Одамлар бундай жойларда шовқинларсиз ҳаёт кечиради.
 
Агар сиз ҳам шаҳар шовқинларидан чарчаган бўлсангиз, қуйидаги тинч аҳоли масканларига борсангиз бўлади.
 
Уакачина,  Перу

 
Уакачина – саҳро ўртасидаги кичик бир воҳадир. Бу ҳудуд Перу пойтахти Лимадан 5 соатлик масофада жойлашган. Аҳолиси 115 кишини ташкил этади. Бу ажойиб ҳудудда қум тепаликлар бўйлаб сендбординг ва ҳаво экскурсиялари ташкиллаштирилади.
 
Тристан-да-Кунья,  Британиянинг денгизорти ҳудуди

 
Жанубий Африка ва Уругвай ўртасида кичкина Тристан-да-Кунья оролчаси мавжуд. Уни харитадан пайқаш жуда қийин. Мазкур оролда 268 киши яшайди.
 
Монемвасия,  Греция

 
Бу шаҳар Греция оролларидан бирида жойлашган ва ҳалигача,  ўрта аср деворлари сақланиб қолган. Бу жой Византиянинг қўрғон шаҳри бўлган. Монемвасия юнонча “Мони” ва “Эмвасиа” сўзларидан олинган бўлиб, “ягона кириш йўли” деган маънони англатади.  Ҳақиқатан ҳам, оролга битта йўлдан кириш мумкин.
 
Шапа (Сапа),  Вьетнам


 
Шапа – Вьетнам шимолидаги кичик бир шаҳарчадир. Бу ерда яшайдиган аҳоли шоликорлик билан шуғулланади.
 
Урош сузувчи ороллари,  Перу

 
Сузиб юрувчи ороллардан ташкил топган Урош Перунинг Титикака кўлида жойлашган. Бу сунъий ороллар қамиш ва торфдан барпо этилган.  Урошда бир шифохона ва бешта мактаб бор.
 
Ғазаб водийси (Валлоне-ди-Фуроре),  Италия

 
Амалфи – Италиянинг қирғоқ бўйида жойлашган эртакнамо шаҳарчасидир.  Бу ҳудуд ўзининг қоялари ва кўк-яшил сувлари билан кишини ўзига тортади.  Бу ерда соҳил бўйидаги қоялар устида жойлашган Валлоне ди Фуроре дараси мавжуд.  Бу ердаги қоялар устида уйлар қад кўтарган.
 
Бандиагара қоялари,  Мали

 
Бу ноёб архитектурага эга тик платодир.
Ноёб архитектураси билан бу тик платоси. Бу ерда қумтошдан қурилган уйлар,иомборлар мавжуд. Мазкур ҳудудда догонлар истиқомат қилади.
 
Ундредал,  Норверия

 
Нерей-фьордда жойлашган бу кичик қишлоқчада 1988 йилгача бошқа қишлоқлар билан боғланган йўллар бўлмаган. Қишлоқда 100 киши (300 та эчкилар ҳам бор) яшайди.
 
Мичинес,  Дания

 
Мазкур оролнинг майдони 9.8 квадрат километрга тенг ва Фарер архипелаги таркибига киради. Аҳолиси 13 кишини ташкил этади.  Орол асосан Фарер ороллари аҳолиси учун дам оладиган маскан вазифасини ўтайди.
 
Исерток,  Гренландия

 
Бу кичик қишлоқда 70 киши истиқомат қилади.  Кўпинча  бу ҳудуд Гренландия муз қалқони экспедициялари учун бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади.
 
Гомпа Фуктал,  Индия

 
Қояларда жойлашган бу монастирь Ладакх тоғида жойлашган.  Мазкур монастирда 70 нафар монах яшайди.
 
Вердон дараси,  Франция

 
Франциянинг жануби-шарқида жойлашган мазкур ҳудуддан ҳурвиқор тоғлар кўриниб туради. Бу ер сайёҳларнинг севимли жойларидан бири ҳисобланади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Митти аҳоли пунктлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Мохира
12:28 09.07.2016

Руслан Сулаймоновнинг "Дунёнинг 12 митти аҳоли пунктлари билан танишинг" мақоласи менга жуда ёқди. Танланган мавзу менга ёқди. Қойилмақом !!! Шунақа жойлар бормикан дунёда деб анчадан бери ўйлаб юрардим. Шаҳар шовқинидан холи, бензин ва газ хиди бўлмаган шаҳарчада тоза тоғ ҳавосида яшаш ўзгача бўлса керак. Норвегиянинг Ундредал шаҳарчаси ва Франциянинг Вердон дараси чиройли ва манзарали экан. Бир умр шундай жойда яшаган бўлардим.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!