...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лос-Анжелесда дунёдаги энг катта батарея яратилади


14:16, 08.07.2016 Технология
 3 006

Батарея шамол электр станцияларидан қувват олади ва куннинг иккинчи ярмида ишга туширилади.

Калифорния штатининг Лос-Анжелес шаҳри маъмурияти 2021 йилга бориб, дунёдаги энг кучли аккумулятор батареяларини қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Scientific American”  хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда, батарея 18 минг лийий-ион аккумуляторларидан  ташкил топади.  Бу аккумуляторлар тўрт соат давомида 100 мегаватт-соат электр қувватини етказиб бериш имкониятига эга. Мазкур қурилма Лос-Анжелесдан жанубда жойлашган Лонг-Бичда ишга туширилиши режалаштирилган.
 
Хабарда ёзилишича, батареяга қувват беришда кечқурун ишлайдиган шамол электростанцияларидан фойдаланилади.  Мазкур улкан батарея  Southern California Edison  ва AES томонидан яратилади.
 
Аккумулятор куннинг иккинчи ярмида Лос-Анжелесдаги газ электростанцияларига тушадиган оғир босимни камайтиришга ёрдам беради. Бу пайтда шаҳар аҳолиси ишдан қайтиб,  электр қувватидан кўпроқ фойдаланишни бошлайди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Калифорния Лос–Анжелес Аккумулятор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!