...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистонда доллар муомаладан чиқади”


20:04, 07.05.2018 Жамият
 29 309

Икки номаълум шахс нафақахўр аёлни шундай йўл билан алдаб, пулларини “ухлатиб” кетган.

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 6 май куни нафақахўр З.Волохова ИИБга 2018 йилнинг 19 апрель куни соат 13:00 ларда икки номаълум шахс (улардан бири аёл) Тошкент шох кўчасида жойлашган “Фитнес клуби” олдида унга ўзларини банк ходимлари деб таништиргани ва ундан алдов йўли билан пулларини олиб кетгани ҳақида мурожаат қилган.
 
Маълум қилинишича, яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида АҚШ долларида муомала қилиш чекланиши муносабати билан пенсионерларга имтиёз яратиш мақсадида уларни уйига бориб, АҚШ долларини евро валютасига айрибошлаётганликларини айтган. Шу тарзда алдаш йўли билан З.Волоховадан 400 АҚШ доллари ва 50 минг сўм пулини олиб, унга конвертга солинган 200 евро валютаси кўринишидаги қалбаки пулларни бериб кетган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Шундан сўнг, жиноятни содир этган номаълум шахсларни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан кимда ким бирор бир маълумотга эга бўлса, 102 телефон рақамига ёки жойлардаги профилактик инспекторларига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади ИИВ хабарида.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фирибгар банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар