...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МДҲда биринчи бўлиб халқаро сертификатни қўлга киритди


17:55, 13.04.2017 Жамият
 2 598

Йўловчиларга халқаро талабларга мос келадиган юқори сифатли хизмат кўрсатилаётгани тасдиқланди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг 8 структурали бўлинмалари МДҲ мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб ISO 9001:2015 бўйича Сифат менежменти тизими сертификатини қўлга киритди. Шунингдек, йўловчиларга халқаро талабларга мос келадиган юқори сифатли хизмат кўрсатилаётгани тасдиқланди.



ISO 9001:2015 Сифат менежменти тизими янги талабларини жорий этиш бўйича “Тошкент”, “Самарқанд”, “Бухоро”, “Наманган”, “Нукус”, “Термиз”, “Қарши” аэропортларида катта ишлар амалга оширилди. Компания мутахассислари янги ҳужжатлар ва талабларни ишлаб чиқиб, амалга татбиқ этишди. Учувчилар хавфсизлиги бўйича Инспекция ҳам салмоқли ишларни амалга оширди.

“Рус регистри – Марказий Осиё” сертификациялаш бўйича ташилоти Миллий авиакомпания бўлинмаларидаги сифат бошқаруви халқаро талабларга мос келишини тасдиқлади ва бутун дунё томонидан тан олинган тегишли сертификатни топширди.

Сумбула

Теглар:Миллий авиакомпания ISO 9001:2015 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар