...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Малайзия курортларига тўғридан-тўғри доимий парвозни йўлга қўйди


17:18, 13.04.2018 Жамият
 2 317

Мунтазам қатновлар “Malaysia Airlines” авиакомпанияси билан ҳамкорликда Куала-Лумпур шаҳридаги аэропорт орқали амалга оширилади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ва “Malaysia Airlines” авиакомпанияси ўртасида Код-Шер келишуви имзоланди. Унга кўра, эндиликда МАК йўловчилари Тошкентдан тўғридан-тўғри Малайзия курортлари – Лангкави ороли ва Кота-Кинабалу шаҳарига ва ортга парвоз қилишлари мумкин. Мунтазам қатновлар  “Malaysia Airlines” авиакомпанияси билан ҳамкорликда Куала-Лумпур шаҳридаги аэропорт орқали амалга оширилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Тошкентдан Лангкави ва Кота-Кинабалу шаҳарларига қатновлар чоршанба ва пайшанба кунлари, қайтиш эса, чоршанба ва жума кунлари бажарилади.
 
МАК хизматидан тез-тез фойдаланувчилар учун яратилган “UzAirPlus” дастури иштирокчилари  Код-Шер келишуви доирасида юқорида кўрсатилган йўналишларга авиабилет сотиб олса  ҳисобига ҳар икки ташув  йўналиши – Тошкент - Куала Лумпур - Лангкави, Тошкент - Куала Лумпур - Кота-Кинабалу бўйича баллар ёзилади. 

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Malaysia Airlines 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар