...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК: Улуғбек Рўзиқулов ўтказган илк тадбир...


14:19, 30.08.2017 Жамият
 4 614

Миллий авиакомпаниянинг 33 нафар ходимига пул мукофотлари топширилди. Улуғбек Рўзиқулов бир қатор мутахассисларга фахрий ёрлиқлар топширди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди. Бу ҳақда миллий авиакомпаниянинг ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Мазкур тадбирда Улуғбек Рўзиқулов илк марта компания директори сифатида иштирок этиб, бир қатор мутахассисларга фахрий ёрлиқлар топширди.
 
Эслатиб ўтамиз, 24 август куни Улуғбек Рўзиқулов қарийб 15 йил миллий авиакомпанияга раҳбарлик қилиб келган Валерий Тяннинг ўрнини эгаллагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ундан аввал, Улуғбек Рўзиқулов “Ўзавтосаноат” компанияси раҳбари ҳамда Бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритар эди.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКда ўтган тадбир давомида 30 нафар мутахассисга фахрий ёрлиқлар, 33 нафар авиакомпания ходимларига пул мукофотлари ҳамда 94 нафар ходимга ташаккурнома тақдим этилди. 

Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК Улуғбек Рўзиқулов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар