
У “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК раҳбари сифатида бир йил ҳам фаолият юритмади.
“Qalampir.uz” манбасининг хабар беришича, кеча, 19 апрель куни Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан кетгач, Улуғбек Рўзиқулов “Ўзавтосанаот” АК ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК раҳбари вазифасида ишлаган эди.