...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Бангкокдан Тошкентга етиб кела олмаган йўловчилардан узр сўради


08:37, 08.09.2017 Жамият
 2 942

5 сентябрь куни Таиланддан Тошкентга учиши керак бўлган самолётнинг техник носоз эканлиги айтилди.

Аввалроқ, Таиланд-Тошкент йўналишида парвоз қилган ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясига тегишли бўлган самолёт техник носозлик туфайли фавқулодда Бангкок аэропортига қайта қўнгани ҳақида хабар берган эдик. Икки марта техник носозлик ҳолати аниқланиб, йўловчиларга самолётга чиқишга рухсат этилмаган. Кейинроқ эса йўловчиларнинг ўзлари ҳаво кемасига ўтиришни исташмаган. Шу тариқа, 3 кун давомида 216 йўловчи сарсон бўлган.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 5 сентябрдан буён Бангкокдан Тошкентга етиб кела олмаётган рейс учун йўловчилардан расман узр сўради.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси раҳбарияти номидан 5 сентябрь куни Бангкок-Тошкент йўналишидаги HY532 рейсининг парвози ушланиб қолганлиги сабаб юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилар ҳамда уларнинг яқинларидан узр сўраймиз.
 
Шуни маълум қиламизки, рейс парвозининг ушланиб қолиши ҳаво кемасининг носоз бўлганлиги билан боғлиқ. Авиакомпания ўз йўловчиларининг хавфсизлиги учун масъулдир, шу сабаб ҳам самолёт бутунлай яроқли ҳолга келмагунига қадар парвозни амалга ошира олмайди.
 
Юзага келган вазият юзасидан авиакомпаниянинг Бангкокдаги вакиллари томонидан барча чоралар кўрилди. Авиакомпания қоидаларига биноан, барча йўловчиларга 3 марталик овқатга эга меҳмонхона, аэропорт ва меҳмонхона ўртасида ҳаракатланиш имконияти, яқинлари билан халқаро алоқалар ёрдамида мулоқот қилиш каби имкониятлар тақдим этилди.
 
Йўловчиларга белгиланган жойга бориш учун мос келадиган ўриндош маршрутлар таклиф этилмоқда. Ҳозирда Бангкокда қолган 30 йўловчининг Тошкентга етиб келиши учун муқобил йўналиш танланмоқда.
 
Юқорида қайд этилган рейс йўловчиларига ўзгаришлар ҳақида маълумот етказилади.
 
Авиакомпания раҳбарияти номидан яна бир бор узр сўрашга ижозат бергайсиз, дейилади “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК тарқатган хабарда
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Бангкок-Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар