...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” бепул чипта ваъда қилинган ўйинни эълон қилди


14:21, 03.08.2016 Жамият
 4 068

Мазкур ўйин ижтимоий тармоқда олиб борилади ва 15 августдан 24 августга қадар давом этади.

Кеча “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакопманияси Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан 1991 йилнинг 1 сентябрида туғилган Ўзбекистон фуқароларига мамлакат бўйлаб саёҳат учун бепул чипталар тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Facebook ижтимоий тармоғидаги “Uzbekistan airways” саҳифасида республика ичидаги йўналишларга бепул авиачипта ўйналишини маълум қилди.
 
Унга кўра, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари авиакомпания саҳифасига обуна бўлишлари ва ютуқ ўйналиши ҳақидаги эълонни дўстлари билан ўртоқлашишлари керак. Ўйинга жорий йилнинг 15 августидан старт берилади ва 24 август соат 24:00гача давом этади.  Ўйин натижалари эса 26 август куни соат 10:00да Random.org тасодифий рақамлар генератор дастури ёрдамида, махсус комиссия ва ОАВ вакиллари иштирокида  аниқланади. 
 
Хабарда айтилишича, ғолиб республика ичидаги йўналишлар бўйича битта  бепул авиачиптага сертификатни қўлга киритади.

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Авиачипта Ўйин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар