...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” баҳорда янги йўналишларга парвозни йўлга қўяди


16:23, 27.02.2017 Жамият
 2 640

Бу йилги ёз мавсуми жадвалида Нью-Йорк, Сеул, Остона ва Сочига қўшимча рейслар киритилиши мўлжалланган.

2017 йил 26 мартдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК парвозлар жадвалининг ёзги тизимига ўтади. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Баҳор-ёз мавсумида айрим мавжуд йўналишлар учун қўшимча рейслар жорий этилади, шунингдек, янги йўналишдаги парвозлар ҳам киритилиши кутилмоқда.
 
Яқинда жорий этилган Тошкент-Воронеж-Тошкент йўналишида парвоз изчил равишда амалга оширилмоқда. Апрель ойидан эса Покистоннинг Лаҳор шаҳрига ва Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига парвозлар амалга оширилиши бошланади.
 
Парвозлар ҳафтада 2 маротаба А-320 самолётларида амалга оширилади. Лаҳор шаҳрига чоршанба ва пайшанба кунлари, Душанбега эса сешанба ва шанба кунлари парвоз қилиш мумкин.
 
Бу йилги ёз мавсуми жадвалида Нью-Йорк, Сеул, Остона ва Сочига қўшимча рейслар киритилиши мўлжалланган.
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Лаҳор Душанбе Сеул Остона Сочи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар