...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 6 та самолётни сотувга қўйди


16:59, 02.05.2018 Жамият
 3 640

ИЛ-114-100 самолётларини эксплуатациядан чиқариш тадбирлари режасига мувофиқ, авиапаркда мавжуд бўлган 6 та самолёт сотувга қўйилади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси шу йилнинг 1 майидан бошлаб Ил-114-100 русумидаги самолётлардан фойдаланишни тўхтатди. Бу ҳақда авиакомпаниянинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
МАК ривожланиш стратегиясига мувофиқ, авиапаркини замонавий флотга эга авиаташувчи мақомини таъминлаб берувчи ҳаво кемалари билан янгилаш дастурини амалга оширмоқда.
 
Жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб самолёт паркини унификациялаш, парвозлар самарадорлиги ва рентабеллигини ошириш мақсадида авиакомпания Ил-114-100 русумидаги самолётлар эксплуатациясини тўхтатилган.
 
Миллий авиакомпаниянинг ИЛ-114-100 самолётларини эксплуатациядан чиқариш тадбирлари режасига мувофиқ, авиапаркда мавжуд бўлган 6 та самолёт сотувга қўйилади.
 
Ил-114-100 самолёти учувчилари МАК томонидан эксплуатация қилинаётган Боинг ва А320 самолётларига босқичма-босқич қайта ўқитилмоқда. ИЛ-114-100 самолётларидан маҳаллий йўналишларда фойдаланилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар