“Мамлакатимизнинг фуқаролик авиацияси соҳасини ривожлантиришда биз билан ҳамкорликдаги меҳнатингизни қадрлаймиз”, дейилади ташаккурномада.
18 август куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан матбуот анжумани ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Ана шу анжуман давомида МАК “Qalampir.uz” таҳририятига ташаккурнома тақдим этди.
Таҳририятимиз фуқаролик авиацияси ва давлат сиёсати соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш, авиакомпания фаолиятидаги янгиликларни объектив ёритгани учун Ташаккурномага муносиб кўрилди. “Мамлакатимизнинг фуқаролик авиацияси соҳасини ривожлантиришда биз билан ҳамкорликдаги меҳнатингизни қадрлаймиз”, дейилади ташаккурномада.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Бош директори Валерий Тян имзолаган ташаккурнома айни дамда “Qalampir.uz” таҳририятини безаб турибди.