...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида GPS хизмати йўлга қўйилди


11:13, 11.10.2017 Жамият
 2 278

Энди йўловчилар поездлар ҳаракати ва уларнинг бекатларга етиб келиш вақтини онлайн-табло орқали кузатиб боришлари мумкин бўлади.

Бугунги замонавий ҳаёт тарзимизни мобил ёки электрон технологияларсиз тасаввур қилиш мушкул. Янги технологиялар асосида яратилаётган тизимлар аҳолига бир қатор қулайликлар яратмоқда.
 
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида GPS хизмати ишлаб чиқилди ва амалиётган жорий этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, GPS хизмати тест синовидан муваффақиятли равишда ўтган ва ўз самарасини кўрсатган.
 
GPS хизмати орқали спутник технологиялар поездлар ҳаракатини мониторинг қилади. Бу орқали йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади, шунингдек, авария ҳолатларининг ҳам олди олинади.
 
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг расмий (www.railway.uz) сайтига онлайн-табло жойлаштирилди.
 
Бу табло орқали исталган киши реал вақт тизимида поездлар ҳаракатининг ҳолати, бекатларга поезднинг етиб келиш вақти билан танишишлари мумкин. Бу онлайн-таблода “Афросиёб” поездининг ҳам жадвали келтирилган.
 
Айтиш керакки, “Афросиёб” тезюрар йўловчи поездлари замонавий GPS/GLONASS-трекерлари билан жиҳозланган.
 
Шунингдек, ҳозирда янги бепул мобил илова ҳам яратилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:GPS хизмати Ўзбекистон темир йўллари Янги технологиялар Йўловчиларга қулайлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар