...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзавтосаноат” фаолияти ҳақида танқидий кўрсатув тайёрланди (видео)


14:02, 12.04.2017 Жамият
 13 127

Фақат нақд пул ва хорижий валютага савдолар борлиги, ёки “шапка” олиш муаммоси, ёхуд машина харид қилиш учун навбатга ёзилиш масалалари муҳокама қилинади.

Одамлар автосалонларда автомобиль сотиб олишда жуда кўп қийинчиликларга дуч келишади: айрим жойларда фақат нақд пул ва хорижий валютага савдолар борлиги, ёки “шапка” олиш муаммоси, ёхуд машина харид қилиш навбатга ёзилиш каби ҳолатлардан аҳолининг анча тинкаси қуриганди.
 
Айнан шу муаммо юзасидан бугун, 12 апрель соат 20:05 да “Ўзбекистон” телеканалида “Мулоқот ва манфаат” номли таҳлилий кўрсатув эфирга узатилади. Кўрсатув давомида “Ўзавтосаноат” фаолиятига оид масалалар танқидий руҳда муҳокама этилади.
 
Жумладан, автомобиль сотиб олишга шартнома тузиш навбатининг очиқ ва ошкора эмаслиги, тўловларни банк пластик карточкаси орқали амалга ошириш муаммо бўлаётгани, автомобилнинг шартномада кўрсатилган муддатда берилмаётгани, жисмоний шахслар билан тузиладиган шартномаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи ва ишлаб чиқарувчилар манфаатига хизмат қилувчи шартлар киритилгани, янги автомобилда бир қатор носозликлар мавжудлиги, кредитга автомобиль сотиб олиш қийинлиги ҳақидаги мурожаатлар таҳлил қилинади.
 
Кўрсатувда “GM Uzbekistan” АЖ бош директори в.б. Рустам Ражабов, “GM Uzbekistan” АЖ Маркетинг, савдо ва автосервис бўйича бошқарувчи директори Муҳиддин Султонов, “Ўзавтотеххизмат” МЧЖ бошқаруви раиси Ботирхўжа Сидиқов, “Асака” АТ банк департамент директори Беҳзод Абдураҳманов, “Асака” АТ банк департамент директори ўринбосари Фаррух Тулавов, Давлат Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилшод Азимов иштирок этади.
Бобур Жалолов

Теглар:GM Uzbekistan Ўзавтотеххизмат Ўзавтосаноат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 183

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар