Тошкент шаҳрида фоҳишахона ташкил қилган фуқаро қўлга олинди.
Шундай тадбирлардан бири, 14 октябрь куни тахминан соат 21:00 ларда ўтказилган бўлиб, муқаддам судланган Рустам Хисматуллаевич Шайдуллин Мирзо Улуғбек тумани, Яланғоч даҳаси, 17/41 хонадонда фоҳишахона сақлагани аниқланди.
У 20 минг сўм пул эвазига фуқаро “Ш” ва “Р”ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинди.