...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Навбаҳор” тошкентлик ҳакамлар қурбонига айландими?


16:33, 05.04.2018 Спорт
 4 015

Аслида ҳам шундай бўлганмиди? Видеолавҳани такрор кўриш орқали саволга керакли жавобни олишингиз мумкин.

Суперлиганинг 4-тур доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради.
 
“Лочинлар”нинг садоқатли мухлислари ўша куни “ҳакам” бир нечта хатоларга йўл қўйгани ҳақидаги видеони тақдим этди. Видеони кўриб, Ўзбекистонда ҳам видеотакрорлар тизимини йўлга қўйиш вақти келдимикин, деб ўйлаб қолдик.
 
Маълумот учун, ушбу ўйинни тошкентлик ҳакам Ҳасан Рўзиев бошқарган эди. Лекин айб биргина Рўзиевда эмас, унинг ассистентлари меҳмонлар футболчисини ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганини қайд этган.
 
Аслида ҳам шундай бўлганмиди? Ушбу видеони кўриш орқали саволга керакли жавобни олишингиз мумкин.
 

Суперлига, 4-тур.
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 1:0 (0:0)
Гол: Тимослав Пайович-76 (автогол).
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент), О.Абдувосилов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), Д.Акмалов (Тошкент).
Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент).
Комиссар: М.Саидқосимов.







Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Навбаҳор Қўқон-1912 Суперлига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!