...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Насаф” ва “Бунёдкор” Қатар ва Саудия футболчиларига қарши майдонга тушади


12:17, 07.02.2017 Спорт
 2 376

Бугун Ўзбекистон икки жамоаси Осиё чемпионлар лигаси доирасида ўйин ўтказишади.

Бугун, 7 февраль куни “Насаф” футбол клуби Осиё чемпионлар босқичидаги учарушни сафарда Саудия Арабистониниг “Ал-Фатҳ” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Ал-Аҳса шаҳридаги “Абдулла бин Жалави” майдонида бўлиб ўтади. Бу ҳақда футбол жамоасининг расмий сайтида маълумот берилган.
 
Бундан ташқари, пойтахт жамоаси – “Бунёдкор” ҳам сафарда Қатарнинг “Ал-Жайиш” клуби билан ОЧЛ гуруҳ босқичидаги ўрин учун куч синашади. Ҳар иккала учрашув ҳам “Спорт” телеканали орқали намойиш этилади. “Ал-Фатҳ” – “Насаф” учрашуви тўғридан-тўғри эфирда соат 20:00 да намойиш этилса, “Ал-Жайиш” – “Бунёдкор” баҳси соат 22:20 дан бошлаб ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилади.

Кеча, 6 февраль куни бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг таъкидлашича, рақиб ички чемпионатда эгаллаб турган ўрнига қарамасдан, мамлакатнинг кучли жамоалари сирасига киради. “Насаф” учун мураккаб ўйин бўлиши аниқ.  Пойтахт жамоасига ҳам Қатар Олий лигасида 4-ўринда бораётган, таркибида бразилиялик Ромаринодек легионер ўйинчилари бўлган “Ал-Жайиш” футбол жамоаси қаршилик қилмоқда.
 
Мамлакатимиз футбол вакилларига бугунги баҳсда омад тилаб қоламиз.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Насаф Бунёдкор ОЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!