...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мужик сказал - мужик сделал” – Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг вақти тугаб боряпти


00:54, 18.06.2018 Жамият
 17 351

Ҳоким – Жаҳонгир Ортиқхўжаев етимларга уй беришни давом эттирди.

Кечга яқин бизга етиб келган қувончли хабарни сизларга улашишдан мамнунмиз. Бугун дам олиш куни бўлишига қарамай, кўплаб ташкилотлар қаторида “Qalampir.uz” интернет нашрида ҳам анъанавий иш куни эди.

Оқшом чўкиши билан уйга отланишдан аввал, сайтимизда кўп бора сўз юритилган Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 38-уйда жойлашган ётоқхонадаги боқувчисини йўқотган қариялар ва меҳрибонлик уйидан чиққан йигит-қизлар ҳолидан хабар олгимиз келди. Шу баҳонада улар юборган аризаларнинг асл нусхасини қўлларига элтиб бериш учун қадрдон бўлиб қолган манзилга йўлга тушдим.
 
Чилонзор бекатига яқин келиб қолганимда, метрода телефоним жиринглади. Менга раҳбаримиз Қамариддин Шайхов телефон қилаётган эди. Шу пайт гўшакни кўтардим, сайтимиз раҳбари Тошкент шаҳар ҳокимиятидан қўнғироқ бўлгани ва улар билан боғланиш кераклигини айтди.
 
Метрода бўлганим учун Тошкент шаҳар ҳокимияти вакили билан алоқага чиқа олмадим. Метродан чиқиб, ётоқхонага етиб бордим. У ердагилар мени қувончли хабар билан кутиб олишди. Билсам, бугун яна 7 киши уйли бўларкан.
 
Бугун, 17 июнь куни “Qalampir.uz”да “авжига чиққан” ётоқхонада яшовчиларнинг яна 7 нафарига  Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманининг Қорасув даҳасида қурилган янги уйларнинг калитлари топширилди.
 
Хабарингиз бор, аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзор тумани, Дилхуш кўчаси 38-уйда жойлашган ётоқхонада яшайдиган вояга етган етим болалар ва ёрдамга муҳтож қарияларни 45 кун давомида уй-жой билан таъминлашга ваъда берган эди. 14 июнь, пайшанба куни Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан уларнинг 5 нафарига Сергели туманидан янги уйларнинг калитлари берилган. Бу ердагилар деярли 5 йил давомида нураб қолган бинода яшаб келаётган эдилар.
 
“Qalampir.uz” сайтига мурожаат бўлганидан сўнг, биз ушбу ётоқхона аҳволи билан танишиб, 15 май куни видео ва танқидий мақола тайёрлаган эдик. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Qalampir.uz” кўтарган масалани ўрганиб чиқиб, уларнинг барчасига белгиланган тартибда уй-жой беришга қарор қилди. Шунингдек, ҳокимият ваъда берган уйларни эгаларига топширгач, ҳар бир янги уйга кўчиб ўтган меҳнатга лаёқатли йигит-қизларни иш билан таъминлашни ҳам режалаштирган.
 
Маълумот ўрнида, Президент совғаси бўлган янги уйларнинг калитларини Тошкент шаҳар ҳокимлигининг вакиллари ҳар бир етим болаларнинг қўлларига топширди. Чилонзор тумани ҳокими Даврон Ҳидоятов ҳам бугунги тадбирда фаол иштирок этди.
 
17 июнь куни янги уйнинг калитига эга бўлганлар рўйхати.
 
1. Светлана Шимкова
2. Артур Моисеев
3. Темур Шуков
4. Рустам Ҳошимов
5. Маҳмуд Миракбаров
6. Радия Насибулин
7. Алеся Зубкова.
 
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу ётоқхонага 31 май куни борган эди ва уларни уй билан таъминлаш ҳақида ҳам шу куни айтганди. Орадан 14 кун ўтиб, 5 киши Сергели туманида яшаши аниқ бўлди. 3 кун ўтиб, яъни бугун 7 киши Қорасув даҳасига кўчирилиши айтилди. Дастлаб калитни олган 5 киши 19 июнь, сешанба куни ётоқхонадан кўчади. Қолганлар ҳам қисқа муддатда бу ерни янги уйларга эга бўлган ҳолда тарк этадилар.





















“Qalampir.uz” сайти яна мавзуга қайтиб, уларнинг янги уйларга кўчиш жараёнини ҳам тўлиқ ёритади.

Теглар:Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзор Дилхуш ётоқхона Акмал Эшонхонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар