...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Microsoft” билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди


08:20, 22.09.2017 Технология
 3 401

IT кўникмаларни ва кибер хуружлардан ҳимояланиш бўйича ташкил қилинадиган машғулотларни ўтказишда малакали экспертлар билан қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи доирасида Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда “Microsoft” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий сайти хабар берди.
 
Ҳужжатда интеллектуал мулкни ҳимоя қилишни кучайтириш, Ўзбекистонда кибер хуружларга қарши тизимларини мустаҳкамлаш, ахборот технологиялари ва “булутли технологиялар”да, шунингдек, турли мобил ишланмалар, очиқ маълумотлар ҳамда “салмоқли маълумотлар”ни (биг дата) тарқатиш ва қайта ишлашда, дастурий таъминот ишлаб чиқариш, “интернет буюмлари” учун ишланмалар тайёрлаш йўналишларида инновацияларни амалга ошириш каби истиқболли ҳамкорлик белгилаб олинди. 

Ҳамкорлик меморандумига кўра, алоқалар босқичма-босқич мустаҳкамланиб боради ва амалга оширилади.
 
Ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш шартларига кўра, “Microsoft” компанияси ўзбекистонлик мутахассислар билан “булутли” ва мобил технологиялар бўйича тажриба ҳамда билимларини ўртоқлашади, стартапларни амалга ошириш ва “булутли” ҳамда мобил бизнес-ишланмаларни, очиқ ва салмоқли маълумот тизимларини яратиш, шунингдек IT кўникмаларни ва кибер хуружлардан ҳимояланиш бўйича ташкил қилинадиган машғулотларни ўтказишда малакали экспертлар билан қўллаб-қувватлайди. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ўзбекистон Microsoft 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!