...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Манчестер Сити” иккинчи ўйинда ҳам таслим этилди, Салоҳ ва “Ливерпуль” ярим финалда


02:27, 11.04.2018 Спорт
 3 481

Мусобақада Англиянинг атиги бир жамоаси қолди.

Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Ливерпуль” баҳси якунига етди. Унда меҳмонлар биринчи ўйиндаги каби яна ғалаба қозонди.

Фақат бу сафар 3:0 эмас, 2:1 ҳисоби қайд этилди. Бу эса Юрген Клопп шогирдлари учун ярим финалга чиқишга етарли бўлди. Демак, мусобақада Англиянинг атиги бир жамоаси қолди, холос. “Манчестер Сити” эса мусобақа билан хайрлашди.

ЕЧЛ, чорак финал. Жавоб баҳси.
“Манчестер Сити” – “Ливерпуль” 1:2.
Голлар: Габриэл Жезус (2)  Салоҳ (56), Фирмино (77).

“Манчестер Сити”: Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Фернандиньо, Сильва (Агуэро, 66), де Брюйне, Стерлинг, Бернарду Силва (Гюндоган, 74), Сане, Габриэл Жезус.

“Ливерпуль”: Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд (Клайн, 81), ван Дейк, Фирмино (Клаван, 81), Окслейд-Чемберлен, Салоҳ (Ингз, 89), Вейналдум, Мане, Милнер.

Огоҳлантиришлар: Эдерсон (14), Мане (14), Александер-Арнолд (29), Бернарду Силва (30), Фирмино (35), ван Дейк (65).

Дастлабки учрашув: 0:3.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ливерпуль Манчестер Сити ЕЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!