...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Манчестер Сити” футболчиси ЙТҲга учради... Серхионинг аҳволи қандай?


12:35, 29.09.2017 Спорт
 2 676

Агуэро жорий мавсум “Манчестер Сити” таркибида 8 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урган эди.

Англиянинг “Манчестер Сити” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро иштирокида бугун, 29 сентябрь куни йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
 
Маълум бўлишича, Агуэро Голландияга колумбиялик қўшиқчи Малуманинг концертида иштирок этиш учун борганди.
 
Концертни якунлаб, Англияга қайтаётган футболчи аэропортга бориш учун ўтирган такси йўл четидаги устунга бориб урилган.
 
Жабрланувчи Серхио бу пайтда машинанинг хавфсизлик камарларидан фойдаланган бўлсада қовурғаларига бироз жароҳат етган.
 
Футболчига Амстердам шифохоналарининг бирида тезкор ёрдам кўрсатилди, ҳозирда унинг аҳволи хавотир оладиган даражада эмас.
 
Бироқ, тахминларга қараганда, “Манчестер Сити” ва Аргентина терма жамоаси аъзоси 6 ёки 8 ҳафтача футбол ўйнай олмайди. Агуэро Аргентина терма жамоасининг ЖЧ–2018 саралаш босқичидан ўрин олган сўнгги 2 та турни ҳам ўтказиб юборади. Аргентина 5 октябрь куни Перу ҳамда 10 октябрда Эквадор терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
 
Маълумот учун, Агуэро жорий мавсум “Манчестер Сити” таркибида 8 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Серхио Агуэро Аргентина Манчестер Сити ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!