...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Манчестер Сити”-“Монако”: Бу футбол эмас, спектакль!


08:29, 22.02.2017 Спорт
 2 910

Кеча, 21 февраль куни Чемпионлар Лигасининг бу мавсумдаги энг қизғин учрашуви бўлиб ўтди.

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида “Монако”ни доғда қолдириб кетди. Биринчи учрашувда катта ҳисоб билан ғалаба қилган “Сити” қизғин баҳсдан сўнг 5:3 натижасини кўрсатди.
 
Ўйиндаги илк аниқ зарбани, “МанСити” футболчиси Стерлинг амалга оширди. Монегаслар, узоқдан туриб оширилган тўпни Радамель Фалькао томонидан рақиб дарвозасига йўллай олгани туфайли, Монако ҳисобини очди. Монако футболчиси Фабиньо бу имкониятни ўйиннинг 26-дақиқасида яратиб бера олди. Ҳисоб 1:1.
 
Учрашув давомида аргентиналик футболчи Агуэро симулациядан фойдалангани учун рақиб дарвозаси томон жарима тўпи белгиланмади. Учрашувнинг биринчи қисмининг сўнгги дақиқаларида Килиан Мбаппе Монакони ҳисобда олдинга олиб чиқди.
 
Бу мавсумда яхши натижаларни кўрсатиб келаётган Фалькао дарвозабон Кабальеро қаршисида пенальтидан гол ура олмади. Рақиб дарвозабони эса оддий ҳолатда, қўлидан тўпни тушириб юборди. Бундай хатони Серхио Агуэро кечирмади. Ҳисоб 2:2
 
Фалькао, барибир, ўз сўзини айтди. У Вилли Кабальерони ўйиннинг 61-дақиқасида доғда қолдирди. “Манчестер” жамоасининг футболчилари эса стандарт вазиятлардан унумли фойдалана олди, Агуэро ва Стоунз керакли жойда ва пайтда пайдо бўлиши билан ҳисоб 4:3 етди. Ҳал қилувчи зарбани, Лерой Сане узатди. Якунда, йирик ҳисоб билан инглизлар иккинчи учрашув олдидан катта устунликка эгалик қилмоқда.
 
Ўйинда “Монако” ўйинчиси Камил Глик ва “Манчестер” футболчиси Рахим Стерлинг сариқ карточка олганлиги боис кейинги учрашувда майдонга тушмайди.
Алишер Рўзиоҳунов 

Теглар:Манчестер Сити Монако Фалькао Агуэро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 634

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!