Маълум шартлар юзага келса, АҚШ расмийлари Россия билан ҳамкорлик қилади.
Америка Қўшма Штатлари пойтахти Вашингтонда, кеча, 21 февраль куни Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер президент Дональд Трампнинг Россия билан терроризмга қарши курашиш ва иқтисодий масалаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди. Бунинг учун айрим шароитлар ҳам сўралишини таъкидлади.
“У (президент Трамп) бундан аввалги президент маъмуриятлари ҳаракат қилгани каби Россия билан дўстона алоқаларни ўрнатмоқчи, агар ҳаракатлар самарасиз якунланса, бундан бошқачаси бўлмайди. Мен унинг бизнес ва келишувлардаги муваффақиятини ижобий белги сифатида кўраман, у буни бажара олади, деб ишонаман”, дейди Спайсер.
Шунингдек, у АҚШ ва Россий манфаатлари туташган нуқта топилса, икки томон фойдали мулоқотларга киришишга тайёр эканини билдирди:
“Агар терроризмга қарши курашишда, ИШИД гуруҳига зарба беришда, иқтисодий ўсиш ҳолатида манфаатларимизни бирлаштира олсак, биз бу йўлдан оғишмаймиз. Бу борада Россия билан ҳамкорлигимизни давом эттирамиз”.
Шу билан бирган, матбуот котиби Шон Спайсер Россия билан музокаралар фақат расмий Вашингтоннинг қизиқиши доирасида бўлсагина, юз беришини маълум қилди.

Алишер Рўзиоҳунов