...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Маънавий ва жисмоний зўравонлик”нинг нархи қанча?


14:50, 05.10.2018 Спорт
 3 869

Невада суди Роналдудан катта миқдорда пул талаб этмоқда.

АҚШнинг Невада суди Португалия терма жамоаси ва “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни 20 кун ичида Кэтрин Майоргага нисбатан қилган жинояти юзасидан жавоб бериши лозимлиги ҳақида огоҳлантитмоқда. Шунингдек, АҚШ суди футболчидан жабрланувчига етказган маънавий зарари учун 200 минг АҚШ доллари ҳам талаб қилмоқда.
 
Қайд этиш керакки, Криштиану Роналдуни зўрлаш жиноятида айблаётган Кэтрин Майорганинг адвокатлари матбуот анжумани ўтказди.
 
34 ёшли америкалик аёл 2009 йилда Лас-Вегас шаҳрида португалиялик футболчи уни зўрлаганини айтмоқда. Майорга 2010 йилда Роналдунинг юристлари билан “оғиз очмаслик”ка келишган ва 375 минг АҚШ доллари олган.
 
Брифингда адвокатлар Лас-Вегас полицияси август ойидан буён суриштирув ишларини олиб бораётганини маълум қилдилар.
 
Майорга ҳимоячилари содир бўлган воқеадан сўнг қизнинг стресс ҳолатига тушгани ва руҳий зарба олганини айтишмоқда.
 
Аввалроқ, АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри полицияси зўрлаш бўйича Роналдуга нисбатан жиноий иш очгани хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Невада Криштиану Роналду Кэтрин Майорга 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!