...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ливерпуль” ҳужумчиси ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди


19:39, 16.02.2018 Спорт
 1 582

Мане “Порту” дарвозасига учта гол уриб, жамоасини деярли кейинги босқичга чиқиш имкониятларини оширганди.

Европа чемпионлар лигасининг сешанба ва чоршанба кунлари бўлиб ўтган тўрт учрашувидаги энг яхши футболчи номи маълум бўлди.
 
Мухлислар бу эътирофга “Порту” дарвозасига учта гол урган “Ливерпуль” ҳужумчиси Садьо Манени лойиқ деб топишди. Бу ҳақда УЕФА Матбуот хизмати хабар берди.
 
Мане номзодига 57 фоиз мухлис ўз овозларини беришган.
 
Маълумот ўрнида, ушбу номинацияга Марсело (“Реал”), Кристиан Эриксен (“Тоттенхэм”) ва Илкай Гюндоган (“Манчестер Сити”) каби футболчилар ҳам даъвогарик қилишганди.
 
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” нимчорак финал босқичининг дастлабки ўйинини сафарда ўтказиб, Португалиянинг номдор жамоаларидан бири “Порту” дарвозасига жавобсиз бешта гол урганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Садьо Мане ЕЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!