...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Kun.uz” сайти раҳбари: “Qalampir.uz” сайти Ўзбекистондаги юқори ўринда турувчи ахборот сайтлари қаторига киради”


12:13, 11.11.2016 Жамият
 5 834

“Qalampir.uz” сайти бир ёшга тўлиши муносабати билан актёрлар, журналистлар, ёзувчилардан сайт ҳақидаги фикрларини тўплади. Улар қаторидан ўрин олган “Kun.uz” ахборот сайти раҳбари Мақсуджон Асқаровнинг ҳам сўзларини этиборингизга ҳавола қиламиз.

Бугун “Qalampir.uz” ўз фаолиятини бошлаганига бир йил тўлди. Бу вақт мобайнида кўплаб давлат ва жамоат ташкилотлари, маданият ва санъат вакиллари, тадбиркорлар, спортчи, ҳуқушунос, психолог, қўйингки, жамиятда ўз ўрнини топган кўплаб соҳа вакиллари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйдик. Уларнинг фаолиятимиз ҳақидаги фикрлари эса биз учун жуда қизиқ. Биздан бир неча йил аввал ўз фаолиятини бошлаган  “Kun.uz” сайти Ўзбекистондаги энг оммабор интернет-нашрларидан бири саналади. Тажрибали ҳамкасбларимизнинг биз ҳақимиздаги фикрлари ҳам ёмон эмас.
 
Махсуджон Асқаров,  “Kun.uz” сайти раҳбари:
 
— Аввало сайтнинг ютуқлари ҳақида:  “Qalampir.uz” сайтининг дизайни ёрқинлиги билан ўзига тортади. Сайт очилаётган пайтда анча шов-шувларга сабаб бўлган эди. Фаолияти давомида ҳам, айниқса, шоу-бизнес оламининг эксклюзив хабарлари берилиши сайтнинг ўзига ҳослигини билдирди. Хабарларга сарлавҳа танлашда ҳам ўзгача ёндашувга эга. Шу хусусиятлари билан “Qalampir.uz” сайти менга ёқади.
 
Энди, камчиликлари ҳақида, шунчаки, маслаҳат сифатида айтиб ўтсам. Сайтда куннинг долзарб мавзулари бир марта ёритилади ва шу билан қолиб кетади. Унинг давоми, кейинги тафсилотлар берилмайди. Шундоқ ҳам, кунлик хабарлар сони бироз кам, деб ўйлайман. Сайт жамоаси “Qalampir.uz”нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга камроқ эътибор қаратади. Аслида эса муҳлисларнинг сонини кўпайтириш учун асосий воситалардан бири бу ижтимоий тармоқлар. Шунингдек, сайтда рукнлар масаласида камчилик сезилади. Сайт яралганидан буён мавжуд рукнларга тааллуқли хабарлар айрим ҳоллардагина эълон қилиняпти. Аслида кунига камида 5 та ўша рукнга тегишли бўлган материал эълон қилиб бориш керак. Интервьюлар, таҳлилий материаллар сўнгги пайтларда камайиб кетди. 
 
Буларга қарамай “Qalampir.uz” сайти Ўзбекистондаги юқори ўринда турувчи ахборот сайтлари қаторига киради. “Kun.uz” сайти ҳам “Qalampir.uz”ни ҳеч қачон рақобатчи деб билмайди. Сайт жамоасининг фаолиятига омад ва ривож тилаб қоламан.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Qalampir.uz Махсуджон Асқаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар