...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тадбиркор Машҳура Юсупова: “Qalampir.uz” аччиқроқ бўлишини истардим”


12:08, 11.11.2016 Жамият
 3 435

“Машҳура” ўқув маркази раҳбари Машҳура Юсупова “Qalampir.uz” ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Бугун “Qalampir.uz” ўз фаолиятини бошлаганига бир йил тўлди. Бу вақт мобайнида кўплаб давлат ва жамоат ташкилотлари, маданият ва санъат вакиллари, тадбиркорлар, спортчи, ҳуқушунос, психолог, қўйингки, жамиятда ўз ўрнини топган кўплаб соҳа вакиллари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйдик. Уларнинг фаолиятимиз ҳақидаги фикрлари эса биз учун жуда қизиқ. Бундан 23 йил аввал юртимиздаги илк тадбиркор аёл сифатида иш бошлаган, “Машҳура” ўқув маркази раҳбари Машҳура Юсупова ҳам “Qalampir.uz”нинг мухлисларидан.
 
Машҳура Юсупова, “Машҳура” ўқув маркази раҳбари:
 
— Илк бор қалампир, деган сўзни эшитганимда, хаёлимга жуда жиддий бир ташкилот очилаётган бўлса керак, деган фикр келганди. Кейин билсам, бу интернет сайти экан.
 
“Qalampir.uz” сайтини мунтазам равишда кузатиб бораман. Менга сиз ёритаётган мавзулар, мақолалар ёқади. Тўғрисини айтганда, унинг бироз аччиқроқ бўлишини истардим.
 
Мен тадбиркорликка оид мақолаларни шу сайт орқали ҳам ўқиб бораман. Бу жуда яхши, албатта. Аммо айни вақтда тардбиркорлар орасида соғлом ва носоғлом рақобат олиб бораётганлар талайгина. Шу сабабли, айни мавзуда танқидий, амалий мақолалар ёзилишини истардим. Бундан ташқари, тадбиркорлик ҳақида тажрибага эга бўлмаган шахсларнинг тадбиркорлик ишини бошлаши, ўз мақсадига эришиш йўлида ўз ишининг устаси бўлган тадбиркорларга “йўлтўсарлик” қилаётгини ҳақида ҳам ёзишларини хоҳлайман. Арзимас муаммодек туюлгани билан, бу ўта жиддий ва аччиқ мавзу.
 
Фурсатдан фойдаланиб “Qalampir.uz”ни 1 ёши билан муборакбод этиб, сайт ижодкорларига мустаҳкам соғлик, сабр ва ижодий парвозлар тилайман.
Умида Якубова

Теглар:Машҳура Юсупова Qalampir.uz 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар