...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Камолот уйи”ни олиш учун нима қилиш керак?


20:44, 03.03.2017 Жамият
 4 257

“Камолот”нинг кўп қаватли уйларидан ипотека кредити асосида квартира сотиб олиш учун талаблар билан танишинг.

Сайтимиз орқали “Шаҳар марказидаги кўп қаватли уйдан кредит асосида квартира олиш учун нима қилиш керак?” номли мақолани чоп этганимиздан сўнг, таҳририятимизга кўплаб мурожаатлар бўлди. Қўнғироқ ва мактуб эгаларининг кўпчилигини ёш оилалар вакиллари ташкил этди. Шуларни инобатга олган ҳолда “Камолот уйи”ни олиш тартибини ҳам эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 250-сонли қарори билан тасдиқланган “Камолот”нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгашининг тавсияномасига эга бўлиш учун ёш оила қуйидаги учта асосий талабларга жавоб бериши лозим:
 
Аввало, биринчи марта расмий никоҳдан ўтган бўлиши лозим. Низомга мувофиқ, “Камолот”нинг кўп квартирали уйларидан квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш учун ариза берилган пайтда ҳар бирининг ёши 30 ёшдан ошмаган, шунингдек, имтиёзли ипотека кредитини тўлашга лаёқатли эр-хотинлар бўлиши сўралади.
 
Иккинчидан, турар-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган (бунда қуйидаги шартлардан бирининг мавжуд бўлиши етарли ҳисобланади:
 
1) эр-хотинлар доимий ўтиш жойи бўйича ёш оила ижара шартларида яшаши;
 
2) яшаш учун яроқсиз бинолардаги турар-жойидаги жой бўйича уй-жой мулкдори бўлмаслиги;
 
3) оила аъзолари орасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ сурункали касалликларнинг ўткир шаклларидан азоб чекувчи ва алоҳида квартирада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг бор бўлиши) бўлиши керак.
 
Учинчидан, ёш оилада (эр-хотиннинг бирида ёки ҳар иккисида) Низомнинг 4, 7 банд “з” кичик банди талабларига мувофиқлигини, яъни фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришганлигини (қоидага кўра, давлат мукофотлари, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиблари, нуфузли халқаро ва республика мусобақалари, танловлар ва олимпиадалар совриндорлари) тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши керак.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Камолот уйи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Salimbek
19:43 06.03.2017

Ma`lumot xato ketgan yosh oilalar tushunchasiga hozir o'zgartirish kiritilgan. ma'lumotni berishda to'g'ri yondashinlar



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар