Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Жаҳон” ахборот агентлиги директори этиб тайинланган Аброр Гулямовни таништирди.
Кеча, 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Жаҳон” ахборот агентлиги директори этиб тайинланган Аброр Гулямовни таништирди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бундан аввал Аброр Гулямов Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси раҳбари сифатида фаолият юритган.