...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” танлови эълон қилинди


09:57, 11.07.2017 Жамият
 5 143

Кўрик-танлов бир босқичда Ислом Каримовнинг 80 йиллиги арафасида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек, унинг меросини оммалаштириш мақсадида “Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” кўрик-танлови ўтказилади.
 
Кўрик-танлов ташкилотчилари – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Жаҳон” ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа.
 
Кўрик-танлов бир босқичда Ислом Каримовнинг 80 йиллиги арафасида ўтказилади.
 
Кўрик-танловга 2016-2017 йилларда республика ҳамда хориж газета ва журналларида чоп этилган, интернет нашрларида берилган материаллар 2017 йилнинг 31 декабригача қабул қилинади.
 
Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар таъсис этилган:
 
“Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” кўрик-танлови ғолиби махсус диплом ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
 
Иккинчи ўринни олган иккита иштирокчи диплом ва энг кам иш ҳақининг 75 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
 
Учинчи ўринни олган учта иштирокчи диплом ва энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
 
Шу билан бирга, кўрик-танлов ташкилотчилари рағбатлантирувчи мукофотларни ҳам таъсис этган.
 
Кўрик-танлов шартлари:
 
Кўрик-танловга миллий ва хорижий газета ҳамда журналларда, интернет нашрларида эълон қилинган ишлар қабул қилинади.
 
Кўрик-танловга тақдим этилган илмий-оммабоп мақолаларни баҳолашда қуйидаги мезонлар қўлланилади:
 
- Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мустақилликни қўлга киритишга, миллий давлатчиликни қуришдаги тарихий роли ва улкан ҳиссаси ёритиб берилганлиги;
 
- Ислом Каримовнинг буюк шахс, эркин фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат асосчиси ва бунёдкори сифатидаги ҳаёти ва серқирра фаолияти ёритиб берилганлиги;
 
- Ислом Каримов раҳбарлигида Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланиши ва мустаҳкамланиши тарихи ёритилганлиги;
 
- тарихий ҳақиқатга тўғри келиши;
 
- илмий манбалардан кенг фойдаланганлиги;
 
- юқори илмий, бадиий савияда ёзилганлиги;
 
- кенг китобхонларга мўлжалланганлиги.
 
Кўрик-танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қилиниши лозим:
 
- муаллиф ҳақида маълумотнома (объективка);
 
- муаллифнинг турар жойи ҳақидаги маълумотлар, уй ва иш телефонлари рақамлари;
 
- муаллифнинг паспорт нусхаси.
 
Танлов ғолибларини тантанали мукофотлаш маросими 2018 йил 30 январь – Ислом Каримов таваллуд топган куни ўтказилади.
 
Материаллар “Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” кўрик-танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
 
100163, Тошкент шаҳри, Афросиёб кўчаси, 1/1-уй.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа.
 
Маълумот учун телефон рақамлари: 239-53-91.
 
Электрон почта манзили: immm@umail.uz; majmua@umail.uz.
Бобур Жалолов

Теглар:Ислом Каримов танлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар