2 ой муддатда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги товар ва хизматларнинг давлат ва корпоратив харидлари тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар беради.
Ҳужжатда келтирилишича, “Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекцияси”ни тугатиш ҳақида таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан билдирилган.
Қайд этилишича, кўргазма-ярмарка савдоларини ташкил этиш билан шуғулланувчи Дирекция фаолияти таҳлил қилинганида, жиддий камчиликлар борлиги аниқланди. Бу эса давлат ва корпоратив харидларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатади. Дирекция ишини ташкил этишдаги хатолар туфайли суиистеъмолчилик ҳолатлари содир этилган.
Аввал ўтказилган халқаро саноат ярмаркалари ва кооперация биржалари доирасида тузилган шартномалар ижро этилиши якунларининг таҳлили шартнома мажбуриятлари ва тасдиқланган тармоқ жадвалларининг бажарилиши тўлиқ таъминланмаётганлигини кўрсатди.
2 ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлари тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиши белгиланди.