...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон Мисрга норозилик нотасини йўллади


13:29, 01.08.2017 Олам
 2 752

Қоҳирада 6 нафар қозоғистонлик сайёҳ йўқолганига 12 кун муддат ўтган. Маълумотларга кўра, улар Миср хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Қозоғистон фуқароларини ушлаб турганлиги муносабати билан тушунтириш бермаганлиги сабабли норозилик нотаси йўллагани ҳақида хабар берилмоқда.
 
Қоҳирада қозоғистонлик 6 нафар одамнинг йўқолагнига 12 кун муддат ўтган. Маълумотларга кўра, улар Миср хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган.
 
Шу вақтгача Миср ҳукумати фуқароларнинг қўлга олиниш сабаблари, уларнинг ҳозирги ҳолати ва ушлаб турилган жойи ҳақида маълумот бермаган.
 
Мисрдаги Қозоғистон Республикаси дипломатлари томонидан Миср ҳукумати вакиллари билан олиб борилаётган музокаралар натижа бермагани сабабли, Ташқи ишлар идораси Мисрнинг Остонадаги дипломатик вакилига норозилик нотасини топширган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Қозоғистон Миср Ташқи ишлар вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!