...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Grand Mir” меҳмонхонаси яқинида автоҳалокат рўй берди


13:58, 18.09.2017 Жамият
 5 965

Автоуловнинг техник қисмлари зарб натижасида машина кузовидан чиқиб сочилиб кетган.

Кеча, 17 сентябрь куни тахминан соат 21:00ларда Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасида Lacetti русумли автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
 
“Grand Mir” меҳмонхонасидан Жанубий вокзал йўналишида ҳаракатланган автоуловнинг техник қисмлари зарб натижасида машина кузовидан чиқиб сочилиб кетган.
 
ЙТҲ оқибатида автомобиль ҳайдовчиси жиддий тан жароҳати олганлиги тахмин қилинмоқда.
 
Мазкур ЙТҲ ҳақида аниқ расмий маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас.
 
Тахминларга кўра, бахтсиз ҳодисага Lacetti автомобили ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган ва автоулов қарама-қарши ҳаракатланиш йўлагига ўтиб кетган.
 
Жабрланган ҳайдовчи шифохонага олиб кетилган.
 
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, азиз ҳайдовчилар!
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ЙТҲ Тошкент Шота Руставели 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар