...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Forbes” журнали дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатини эълон қилди


13:47, 02.03.2016 Олам
 5 445

АҚШнинг “Forbes” нашри ўзининг 30 йиллик юбилейи муносабати билан дунёнинг энг бой кишлари рўхатини эълон қилди.

Ҳар йили Американинг “Forbes” нашри дунёнинг бадавлат кишилари, машҳурлари борасида қизиқарли рейтингларни эълон қилиб боради. Бу йил ҳам у анъанага содиқ қолган ҳолда дунёнинг энг бой кишилари рўйхатини тузди.

Табиийки, рўйхатда энг биринчи ўринда Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс турибди. Бу йил ҳам у биринчи! Маблағининг миқдори 75 миллиад АҚШ долларни ташкил этяпти.



Иккинчи ўринда испаниялик тадбиркор, Zara либослар тармоғи асосчиси Амансио Ортега Гаона жой олган. Унинг маблағи 67 миллиад АҚШ долларни ташкил этяпти.



Учинчи ўрин АҚШлик инвестор Уоррен Баффетга насиб этди. Баффет 60,8 миллиард АҚШ доллари соҳиби.



Дунёнинг энг бадавлат бешталиги рўйхатига, шунингдек, мексикалик телемагнат Карлос Слим 50 миллиард АҚШ доллари билан Amazon компаниясининг бош акционери Жефф Безос эса 45,2 миллиард АҚШ доллари маблағи билан рўйхатга киритилган.

Ўнталикка эса Facebook.com асосчиси Марк Цукерберг 44,6 миллиард АҚШ доллари, Oracle корпарацияси директорлар кенгаши ўринбосари Ларри Эллисон 43,6 миллиард АҚШ доллари, Bloomberg агентлиги асосчиси Майкл Блумберг 40 миллиард АҚШ доллари, шунингдек ,ака-ука инвесторлар Чарльз ва Дэвид Кохлар ҳар бири 39,6 миллиард АҚШ доллари билан рейтингга киритилган.

Ушбу рўйхатда Россияликлар ҳам бор. Россиянинг энг бой одами сифатида “Новатэка” ҳамда “Сибур” нефткимё холдинги бош акционери Леонид Михельсон 14,4 миллиард АҚШ доллари билан тан олинди. У бу рейтингдан 60-ўринни эгаллаган.

Россияликлар миллиардерлар орасида “Альфа” компаниясининг асосий акциянери Михаил Фридман 13,3 миллиард АҚШ доллари билан иккинчи ўринни эгаллади, учинчи ўрин эса 12,5 миллиард АҚШ доллари эгаси Алишер Усмоновга насиб этди.

14-ўринда эса “Сибур”нинг вице-президенти Кирилл Шамалов турибди.
Умида Якубова

Теглар:Дунё бойлари Forbes 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!