Рўйхатни икки йилдан бери теннисчи Серена Уильямс бошқариб келади.
“Forbes" журнали дунёда бўйича энг кўп даромад олувчи спортчи аёллар рўйхатини эълон қилди.
Мана икки йилдирки ушбу рўйхатни тенисчи Серена Уильямс бошқариб келмоқда.
Маълум бўлишича, Серена 2016 йилнинг июнь ойидан 2017 йилнинг июль ойига қадар 27 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад топган. Теннисчи ушбу даромадни спорт турнирларидаги мукофотлар ҳамда реклама компанияси ва тадбирлардаги иштирокидан олган.
Ҳозирги пайтда Серенанинг “Nike”, “JP Morgan Chase”, “Beats by Dre”, “Intel” каби ўндан ортиқ йирик компаниялар билан реклама шартномалари бор.
Энг бой спортчи аёллар рўйхатининг иккинчи ўрнини яна бир германиялик теннисчи Анжелика Кербер эгаллади.
Унинг бир йиллик даромади 12,6 доллар дея баҳоланди. Анжелика спортдаги фаолиятидан ташқари, рекламаларда ҳам иштирок этади. Кербер “Adidas” va “Yonex” каби спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи компанияларнинг чеҳраси ҳисобланади.
Ундан ташқари Анжелика “SAP” дастурлар ишлаб чиқарувчи немис корхонаси, “General” суғурта компанияси ва соат ишлаб чиқарувчи “Rolex” компаниялари билан ҳам шартнома имзолаган.
Учинчи ўринни 12,2 долларлик даромад билан автопойгачи Даника Патрик эгаллади. Унга “Coca-Cola” корпорацияси, “Ford” автомобиль концерни ҳамда “Nationvide” банки ҳомийлик қилади.
Рўйхатнинг тўртинчи ўрни америкалик дзюдочи аёл Ронда Роузга насиб этди. Унинг даромади 11 миллион долларни ташкил этди. Роузга “Reebok” спорт бренди ва “Pantene” шампунь ишлаб чиқариш компаниялари ҳомийлик қилади.
Бешинчи ўринни 10,5 миллионлик даромад билан Серена Уильямснинг опаси Винус Уильямс эгаллади. Унинг “Eleven” номли шахсий спорт кийимлар компанияси бор.
Бундан ташқари Винус “American Express”, “Jamba Juice” ичимликлар ва теннис ракеткаларини ишлаб чиқарувчи “Wilson” компаниялари билан рекламаларда иштирок этиш учун шартнома имзолаган.

Акмалхон Эшонхонов