...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Forbes” 100 нафар энг тирикчилиги яхши машҳурлар рейтингини эълон қилди


10:59, 12.07.2016 Олам
 5 928

Бу машҳур инсонларнинг бир йиллик даромадини қўшиб ҳисоблаганда, Белиз, Бутан ва Гамбианинг ЯИМидан ошиб кетади.

Дунёда шундай машҳур шахслар борки, уларнинг бир неча нафари бир йил давомида ишлаб топган маблағ баъзи бир давлатлар, шу жумладан, Белиз, Гамбиа ва Бутаннинг Ялпи ички маҳсулотидан ошиб кетади. “Forbes” журнали дунёдаги энг бадавлат 100 нафар машҳур инсонларнинг сўнгги 12 ойдаги даромадини ҳисоблаб чиқди.
 
Тузиб чиқилган рўйхатда биринчи ўринни хонанда Тейлор Свифт олди. У 2015 йилнинг 1 июнидан 2016 йилнинг 1 июнига қадар 170 миллион АҚШ доллари ишлаб олган. Қўшиқчи ўтган йилги рўйхатдан етти поғона юқорига кўтарилди.


 
“One Direction” гуруҳи рўйхатда иккинчи бўлди. Мазкур гуруҳ 110 миллион АҚШ доллари даромад олган. 


 
Рўйхатнинг кучли ўнлигига футболчи Криштиану Роналду ($88 миллион, 4-ўрин), Лионель Месси ($81.5 миллион, 8-ўрин) ҳам кирган.  Рейтингда сўнгги ўринни хонанда Бритни Спирс эгаллаган.


 




100талик рўйхатдан ўрин олган машҳурларнинг даромади жами 5.1 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. 
 
Маълумот ўрнида,  “Forbes” нашрига 1917 йил Бери Чарлз Форбс томонидан асос солинган. Мазкур журналнинг тиражи 900 мингга тенгдир. Ушбу молиявий-иқтисодий нашрнинг қароргоҳи Нью-Йорк шаҳрида жойлашган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Forbes Тейлор Свифт Криштиану Роналду Лионель Месси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!