...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Флоренс”АҚШга қанча зарар келтиргани сарҳисоб қилинди


10:43, 22.09.2018 Олам
 2 465

Зарар экспортлар тахмин қилгандан икки баробар кўпроқни ташкил қилди.

Аввалроқ, АҚШнинг жанубий-шарқий ҳудудига “Флоренс” довули ёпирилгани ва довулдан кейинги сув тошиқни Шимолий ва Жанубий Каролина штатларига хавф солаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Wall Street Journal”нинг хабар беришича, АҚШга “Флоренс” довули келтирган иқтисодий зарар 38 миллиарддан 50 миллиардгача етади.
 
Ҳисоблашларда гап кўчмас мулк ва транспорт воситаларига келтирилган зарар ҳақида кетаётгани таъкидланган. Шунингдек, маҳаллий тадбиркорларнинг даромад ололмагани ҳам шунинг ичига киритилган. Табиий офатдан кейин суғурта компанияларининг тўловлари 1,7 миллиард доллардан ортиқ бўлиши айтиляпти.
 
Экспертлар аввалроқ, тўфондан кўриладиган зарар миқдори 17-22 миллиард доллар атрофида бўлишини тахмин қилишганди.
 
Шундай қилиб, “Флоренс” АҚШ тарихидаги энг вайронкор довуллар рўйхатида еттинчи ўринни эгаллаган. Мамлакатга энг катта моддий зарар келтирган тайфун сифатида 2017 йил август ойида Техас штатига ёпирилган “Харви” қайд этилган. У келтирган зарар 133,5 миллиард долларни ташкил қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Флоренс АҚШ Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!