...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Флоренс” тўфонидан кейинги сув тошқини Каролинага жиддий хавф солмоқда


17:19, 18.09.2018 Олам
 1 753

Одамлар саросимада, қутқарув хизмати кун-у тун ишламоқда.

14 сентябрь куни АҚШнинг жанубий-ғарбига ёпирилган “Флоренс” тўфони секин-аста пасайиб бормоқда, лекин у келтириб чиқарадиган сел хавфи бутун штатни хавотирга солиб қўйган.
 
Кенг ёйилган тошқин баьзи ҳудудларда уйларнинг томига қадар чиққан, катта кўчаларни дарёларга айлантириб қўйган. Қутқарув хизмати туну кун ишламоқда ва минглаб одамларни хавфсиз ҳудудларга кўчирмоқда. Миллий Об-ҳаво Хизматининг хабар беришича, сув бугун, 18 сентябрь куни кўтарилишда давом этади. Бугун ва эртага кунлари баьзи ҳудудларда ёмғир ёғиш эҳтимоли ҳам бор.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг жанубий-ғарбига ёпирилган “Флоренс” тўфони икки штатга жиддий зарар етказган. Жумладан, ҳозирга қадар қурбонлар сони 32 нафар етган, Шимолий Каролинадаги 1,500 та йўл ёпилган, биноларга жиддий зарар етган. Деярли 1 млн аҳоли электр таьминотисиз қолган.
 
Экспертларнинг тахмин қилишича, тўфондан кўриладиган зарар миқдори 17-22 миллиард доллар атрофида бўлади. Агар тошқинлар давом этса, бу рақам янада ошиши мумкин.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:АҚШ Каролина Флоренс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!