...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Энди бир килограмм пахтамизниям четга сотмаймиз” – Президент Жиззахда!


12:00, 30.03.2018 Жамият
 4 132

Шавкат Мирзиёев яқинда Самарқанд вилоятида бўлганида ҳар бир туманда камида иккитадан текстил корхоналари қуриш зарурлигини таъкидлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 март куни Жиззаж вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари вилоятга ташрифини дастлаб Зарбдор туманидаги “Зарбдор текстил” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишишдан бошлади.  
 
Бу корхонани бунёд этиш бўйича Президентнинг ўтган йили вилоятга ташрифи чоғида топшириқ берилган эди. Шавкат Мирзиёев яқинда Самарқанд вилоятида бўлганида ҳар бир туманда камида иккитадан текстил корхоналари қуриш зарурлигини таъкидлаган.
 
Янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилаётган “Зарбдор текстил” ана шундай замонавий корхоналардан. Бу ерда жами 1 минг 60 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланади. Маҳсулотлар ички бозорни тўлдириб, экспортга ҳам йўналтирилади.


 
“Менинг энг катта мақсадим одамларни иш билан, даромад билан таъминлаш. Энди бир килограмм пахтамизниям четга сотмаймиз, юртимизда қайта ишлаймиз, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб  чиқарамиз”, Шавкат Мирзиёев.
 
Шу ерда Жиззах вилоятида тўқимачилик, кимё, фармацевтика соҳаларини ривожлантириш, инвестицияларни жалб этишга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Жиззах 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар