Самолёт Дубай-Окланд йўналиши бўйича энг узоқ тижорий парвозни амалга оширди
Дубай-Окланд йўналишида биринчи парвозни А380 авиалайнери амалга оширди, лекин бундан кейинги доимий парвозлар Боинг-777 самолётида бўлади.
Янги Зеландия Транспорт вазири Симон Бриджснинг айтишича, ҳозирги Дубай-Окланд йўналиши бўйича узлуксиз парвозлар вақтдан уч соатгача ютишга ёрдам беради ва Янги Зеландияни қолган дунё давлатлари билан алоқаларини янада яхшилайди.
“Тўғридан-тўғри рейслар йўловчилар учун танлаш имкониятини ошириб, икки давлат ўртасидаги савдо ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлигини кучайтиради”, – дейди вазир.
Маълумот ўрнида, “Emirates” авиакомпанияси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган энг катта авиакомпанияси ҳисобланади. Шунингдек, у Яқин Шарқда ҳам энг катта авиакомпания саналади. Ҳафтасига 78 давлатнинг 148 та шаҳари бўйлаб 3.300дан ортиқ парвозни амалга оширади.