...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Чемпионлик осон эмас, буни занжирга ўхшатаман” – Светлана Радзивил


11:06, 17.08.2018 Спорт
 1 417

Енгил атлетиканинг баландликка сакраш тури бўйича терма жамоа аъзоси Светлана Радзивил саволларга жавоб қайтарди.

Осиё ўйинларининг икки карра чемпиони, енгил атлетиканинг баландликка сакраш тури бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Радзивил Миллий олимпия қўмитаси матбуот ва медиа департаментининг “Шоҳсупа сари йўл” дастури меҳмони бўлди.
 
Светлана Радзивил спортга қай тарзда кириб келган?
 
Мактабимизга мураббий келган ва машғулотларга таклиф қилган. Спорт тўгарагига қатнай бошладим. Бу менга ёқиб қолди ва албатта, ҳозир ҳам ёқади. 18 йилдан бери ўз севган ишим – енгил атлетика билан шуғулланяпман.
 
Ортиқча вазн керак эмас
 
Тўғри овқатланиш қоидасига риоя қилишга ҳаракат қиламан. Вазн камайтириш учун бу борада бироз чекловлар бўлиши мумкин. Мен баландликка сакраш билан шуғулланганим сабабли ортиқча вазн умуман керак эмас.
Ҳавас қиладиган спортчиси
 
Ҳар бир спортчини ҳурмат қиламан. Чунки, катта спорт кўпчилик ўйлаганидек осон эмас.
 
Чемпионлик ҳақидаги фикри
 
Чемпион бўлиш осон эмас. Буни занжирга ўхшатаман. Унинг ҳар бир бўлаги 100 фоиз ишлаши лозим. Аммо, биз барчамиз тирик жонмиз. Баъзида ўйлаган режаларимиз амалга ошишига ҳалал берадиган омиллар бор.
 
Аммо ўз олдимга қўйган мақсадим сари интиляпман. Энг асосий мақсадим Осиё ўйинларида чемпион бўлиш.
Акмалхон Эшонхонов
Индонезиядан махсус

Теглар:Осиё ўйинлари Светлана Радзивил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!