Жон Терри “Челси” билан шартномани якунлагандан сўнг эркин агент сифатида бориб қўшилди.
“Бирмингемга хуш келибсан, Жон Терри. “Астон Вилла” либосини кийишингдан хурсандмиз”, дея ёзади Тони Ся Twitter саҳифасида қолдирган постида.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Жон Терри “Челси” билан шартномани якунлагандан сўнг “Астон Вилла” клубига эркин агент сифатида бориб қўшилди. Маълум бўлишича, афсонавий футболчи “Астон Вилла” билан бир йиллик шартномага имзо чеккан.
Маълумот учун, Терри 1998 йилдан 2017 йилга қадар “Челси” шарафини ҳимоя қилди. Жорий йилнинг 30 июнида футболчининг лондонликлар клуби билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етди ва Жон жамоани эркин агент сифатида тарк этди. Шунингдек, ҳимоячи “Челси” либосида 713 ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 66 бора ишғол қилган.