“Бунёдкор” ФК бош директори Бахтиёр Бобоев ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди.
Қайд этилишича, клубнинг янги президенти этиб “Ўзтрансгаз” АК Бошқарув раисининг ўринбосари Улуғбек Ашуров тайинланди.
Шунингдек, “Бунёдкор” ФК бош директори сифатида фаолият юритган Бахтиёр Бобоев ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнида янги бош директор Мурод Алиев иш бошлади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда “Пахтакор” клуби раҳбариятида ҳам ўзгаришлар бўлганди.