...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда болалар овқатдан заҳарланиб ҳалок бўлди


18:06, 02.05.2017 Олам
 3 148

Болалар хонадонда ҳашаротларга қарши ўтказилган санитария ишловидан кейин вафот этганлар.

Россиянинг Волжский шаҳридаги хонадонлардан бирида икки гўдак боланинг жасади топилди. Волгоград вилоятининг терговчилари гўдаклар ўлимининг  тафсилотларини ўрганмоқдалар.
 
Дастлабки маълумотларга қараганда, болалар хонадонда ҳашаротларга қарши ўтказилган санитария ишловидан кейин вафот этганлар. Эҳтимол, ишловда фойдаланилган заҳар болалар эрталабки нонушта вақтида тановул қилган бўтқа таркибига тушиб қолган бўлиши мумкин.
 
Бир ярим ёшли болакай ва тўрт ойлик қизалоқни эрталабки нонушта билан овқатлантириб бўлгач, ота-оналари уларни ухлатишган. Кундуз куни эса ўлиб ётганларини аниқлаганлар.
 
Воқеа жойини ўрганиш жараёнида терговчилар электр газ асбоби ва ёғоч столча юзасида номаълум кукун қолдиқларини аниқладилар.
 
Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари томонидан номаълум модда қолдиқлари қолган қошиқ, болалар товоғи ва бошқа идишлар текшириш учун олинди.

Болаларнинг жасади суд-тиббий текширувига жўнатилди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:заҳарланиш Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!