Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи хабар берди.
“Биз Тошкент шаҳрида камераларни ўрнатгач, олти ой синов тариқасида ишлатдик. Унгача кунига 40 мингтагача қоида бузиларди. 15 мартда 8600 та ҳолат қайд этилди. Ҳозир кунига ўртача 1100-1400 атрофида кузатилмоқда”, дейди Сайдалиев.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон тарихида илк марта Ички ишлар вазири журналистлар билан очиқ мулоқот ўтказди.