...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бу Ўзбекистон халқининг ғалабаси” – Ўзбекистонлик стюардесса халқаро танловда энг яхшилардан бўлди


13:48, 30.05.2018 Жамият
 4 121

Раъно Бобобекова Москвада ўтказилган халқаро танловда “Йилнинг яхши борткузатувчиси” деб топилди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси борткузатувчиси Раъно Бобобекова Москвада ўтказилган халқаро танловда “Йилнинг яхши борткузатувчиси” деб топилди. Бу ҳақда Миллий авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди.
 
“Май ойида раҳбарият томонидан қўнғироқ бўлди ва Sky Service–2018 кўрик танловида иштирок этишим ҳақида хабардор қилишди. Тўрт кишидан иборат жамоа билан Москвага йўл олдик. У ерда бизни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Москвадаги вакиллари кутиб олишди.
 
Sky Service–2018 кўрик танлови бу йил МАК учун омадли келди десам, муболаға бўлмайди. Сабаби, шу вақтгача ушбу кўрик танловда фақат Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси ғолибликни қўлга киритиб келган. Бу йил эса, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 19 та авиакомпания ичида “Йил жамоаси” номинацияси ғолиби бўлди. Мен жамоадошларим билан стенд олдида расмга тушаётган эдим. Шу пайт кимдир “Раъно қани?” деб сўради. “Мен Раъно” деб жавоб қайтардим. У мени саҳнага чақиришаётганлигини айтди.
 
Саҳнада эса, мени дунёнинг машҳур брендларидан бири  компанияси вакили қўлида ёпиқ конверт билан кутиб турган экан. У конвертни очиб, “Йилнинг яхши борткузатувчиси Раъно Бобобекова” деб эълон қилди ва Sokolov Jewelry компанияси бриллиант кўзли қўл соати ҳамда кубокни совға тариқасида топширди. Жуда ҳам хурсандман, касбим билан фахрланаман. Бу нафақат менинг ғалабам, балки “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва бутун Ўзбекистон халқининг ютуғи, деб бемалол айта оламан”, дейди Раъно Бобобекова.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик стюардессалар Sky Service–2018 профессионаллар конкурсида “Йил жамоаси” ва “Йилнинг энг яхши стюардессаси” номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Раъно Бобобекова Ўзбекистон хаво йуллари стюардесса Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар